УЮШГАН ГУРУҲ

УЮШГАН ГУРУҲ — жиноятда иштирокчилик шакли; Ўзбекистон жиноят ҳуқуқи бўйича (Ўзбекистон Республикаси ЖК, 29модда), 2 ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан бир гуруҳга бирлашиши. Уюшган гуруҳ бирга бажарувчилик кўринишида бўлиши мумкин. Бунда жиноий фаолият билан биргаликда шуғулланиш учун уюшган шахсларнинг барчаси олдиндан тил бириктириб гуруҳнинг жиноятни содир қилишида бевосита иштирок этади. Айни пайтда бундай гуруҳлар учун шундай уюшганлик мансубки, унда гуруҳца қатнашадиган шахслар муайян вазифаларга эга, шунингдек, улар ўртасида мартабалавозимлар тақсимланиши амалга ошган бўлади. Иккала кўринишда ҳам поғонали тузилма бўлиши ва у субординация ҳамда мувофиқлаштиришга асосланган бўйсуниш кузатилади. Бироқ, одатда, бундай гуруҳларда уюшганлик даражаси, уларнинг кенг тарқалган бўлишига қарамай, жиноипуюшма билан қиеслаганда унча юқори бўлмайди ва шу нуктаи назардан улар уюшган жиноятчиликнинг қуйи «поғонаси»да туради.

Қуролланган Уюшган гуруҳлар тузиш, унга раҳбарлик қилиш ёки иштирок этиш алоҳида баҳоланади. Гуруҳнинг қуролланганлиги мазкур гуруҳ аъзоларининг ҳеч бўлмаганда бирида қуролнинг мавжудлиги, бу ҳақда гуруҳнинг бошқа аъзоларининг бундан аниқ хабардорлигида ифодаланади. Қуролланган Уюшган гуруҳни ташкил этишнинг ўзиёқ жиноий жавобгарликка лойиқ қилмиш саналади.