УЙҒУРСОЙ

УЙҒУРСОЙ — Наманган вилояти Поп туманиаагм шахарча. 1947 й. 31 дек. да ташкил қилинган. Яқин т. й. станцияси — Поп (13 км). Аҳолиси 1,4 минг кишига яқин (2003). Аҳолиси ва хўжаликлари Уйғурсой каналидан сув олади. Умумий таълим мактаби, касбҳунар мактаби, маҳаллий саноат корхонаси, кутубхона, алоқа бўлими, маданият саройи, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд.