УЙҒУР ЁЗУВИ

УЙҒУР ЁЗУВИ — Шарқий Туркистондаги туркийзабон халклар фойдаланган ҳарфтовуш ёзуви; суғд ёзуви асосида пайдо бўлган (сугд ёзуви, ўз навбатида, қоз. илмий тахминларга кура, оромий ёзуви шаклларидан бирига бориб тақалади). Дастлабки ёзма ёдгорликлари 8-а. га мансуб. Уйғур ёзувида харфлар вертикал чизиқ бўйлаб юқоридан пастга қараб ёзилган, ёзув устунлари эса чапдан ўнгга томон жойлаштирилган. Ҳарфнинг сўздаги ўрнига (боши, ўртаси, охирига) қараб тегишли ўринларда унинг алоҳида шакллари қўлланган. Диний асарлар, одатда, қатъий китобий ёзувда, расмий ҳужжатлар эса тез ёзувга асосланган курсивда ёзилган.

Уйғур ёзуви 9—13а. ларда будда динига сиғинувчи туркий қабилалар ўртасида кенгтарқалган. Ушбу қабилалар исломни қабул қилганларидан кейин бу ёзув астасекин араб ёзуви томонидан сиқиб чиқарилган, лекин Уйғур ёзуви будда ибодатхоналарида 18-а. да ҳам қўлланган. 18-а. да Уйғур ёзуви мўгуллар томонидан ўзлаштирилган ва ҳоз. ҳам мавжуд бўлган мўғул ёзуви шаклланган; У. ё. асосида манжур ёзуви хам яратилган.