УЙҒУР ХОҚОНЛИГИ

УЙҒУР ХОҚОНЛИГИ — уйғурлар давлати (744—840). Шарқий Турк хоқонлиги ҳудудида Босмил хоқонлиги (742—744) дан сўнг пайдо бўлган. Пойтахти — Қорақурум (Урхун дарёсининг чап қирғоғида). Биринчи хоқони Қутлуғ Билга хоқон (уйғурларнинг ёғлиқор уруғидан) даврида (744—746) Уйғур хоқонлигига Олтойдан Манжуриягача бўлган ҳудуд қараган. Хоқон Мўюнчур (Қора хоқон) даври (746—759) да Уйғур хоқонлиги кучли давлатга айланган. Шим. да қирғизлар, шарқда киданларни енгиб, уларнинг ерларини ўз давлатига қўшиб олган. 8-а. ўрталарида Уйғур хоқонлигига ғарбда Олтойдан, шаркда Хинган тогларигача, жан. да Гоби чўлидан шим. да Саян тоғларигача бўлган ҳудуд кирган. Хоқон Идигин даври (759—780) да Уйғур хоқонлиги қўшинлари Хитойдаги ўзаро урушлардан фойдаланиб, унга бостириб кирган. 8-а. охирида маҳаллий бойларнинг ўзаро жанжаллари, тобе қабилаларнинг уйғурлар ҳукмронлигига қарши кураши кучайиб, Уйғур хоқонлиги таназзулга учрай бошлади. 9-а. бошларида бу кураш янада кучайди. 840 й. У. х. аҳолиси 5 га бўлинган. Бир қисми ўз жойларида қолган. Уйғурларнинг яна бир қисми Шарқий Туркистон ва Жунғорияга кўчиб ўтган. Буюк ипак пўли Уйғур хоқонлиги назоратида бўлиб, ташқи савдо кенг ривожланган. Хон давлатни тутуқпар, беклар ёрдамида бошқарган. Хўжалиги чорвачилик ва деҳқончилик бўлиб, барча ер, яйлов, чорва маҳаллий бойлар қўлида бўлган.

Уйғур хоқонлигида йирик маҳобатли қурилишлар (шаҳар, қалъа ва б.) олиб борилган. Қорақурум ш., Кичик Енисей дарёсининг бошланишида қалъа ва қаср (ПорБажин), Хемчик водийсида 14 шаҳарқалъа ва бир ҳарбий таянч пункти қурилган. Шаҳарларда аҳоли ҳунармандчилик (чарм, ёғоч, сопол, металлдан ишланган рўзғор буюмлари, заргарлик) билан шуғулланган. Шу даврда уйғур ёзуви (сурёний алифбоси асосида) пайдо бўлган. Уйғур хоқонлигида монийлик ҳукмрон дин бўлган (8а.), кейинчалик буддизм тарқала бошлаган (9-а. дан).