УЙЧИ

УЙЧИ — Наманган вилояти Уйчи туманиаат шахарча, туман маркази. Яқин т. й. станцияси — Чортоқ (5 км). 1984 й. 10 окт. да ташкил этилган. Аҳолиси 15,6 минг киши (2004). Уйчида йигирувтикув ф-каси, «Нотўқима» акциядорлик жамияти, шунингдек, 80 дан ортиқ ташкилот, муассаса, уюшма ва жамғармалар фаолият кўрсатади. Шаҳарчада 5 умумий таълим мактаби (4668 ўқувчи), қ. х. ва маиший хизмат касбҳунар коллежлар (1511 талаба) ишлаб турибди. Туман марказий «Пахтакор» стадиони, спорт мактаби, теннис корти бор. У. да туман марказий касалхонаси, юқумли касалликлар касалхонаси, 2 поликлиника аҳолига хизмат кўрсатади.