УЙЧИ ТУМАНИ

УЙЧИ ТУМАНИ — Наманган вилоятидаги туман. 1935 й. 28 июлда ташкил этилган (1962 й. да Янгиқўрғон туманига қўшиб юборилган, 1967 й. да қайта тузилган). Вилоятнинг шарқий қисмида жойлашган. Жан. дан Норин, шим. дан Чортоқ туманлари, шим. шарқда Қирғизистон Республикаси, шарқца Учқўрғон, ғарб ва жан. ғарбда Наманган туманлари билан чегарадош. Майд. 312 км2. Аҳолиси 172 минг киши (2004). Туман да 2 шаҳарча (Уйчи ва Ўнҳаёт), 8 қишлоқ фуқаролари йиғини (Дўстлик, Ёркатай, Ёрқўрғон, Жийдакапа, Машад, Уйчи, Қизилравот, Ғайрат) бор. Маркази — Уйчи шаҳарчаси.

Табиати. Рельефи, асосан, текислик. Шим. шарқий қисми адирлардан иборат. Иклими континентал. Янв. нинг ўртача т-раси — 2,3°, энг паст тра — 26°. Июль ойининг ўртача т-раси 26,3°, энг юқори тра 42°. Йиллик ёғин 188 мм, вегетация даври 280—290 кун. Туман ҳудудидан Норин дарёси, Шим. Фарғона ва Катта Наманган каналлари оқиб ўтади. Тупроклари, асосан, оч тусли бўз ва аллювиал тупроқлар. Ёввойи ўсимликлардан қамиш, ажриқ, печак, шўра, адирларда шувоқ ўсади. Қушлардан қалдирғоч, булбул, бедана, ғуррак, қарға, сассиқпопишак; судралувчилардан калтакесак, тошбақа, илон, кемирувчилардан юмронқозиқ, каламуш, сичқон ва б. бор.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар; қисман, тожик, рус, татар, қирғиз ва б. миллат вакиллари яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2га 555 киши.

Хўжалигининг асосий тармоғи қишлоқ хўжалигидир. Пахтачилик, ғаллачилик етакчи ўринда. Саноат корхоналаридан «Ипакчи», «Йигирувтўқув», «Нотўқима мато» корхоналари, пахта тозалаш з-ди, «АлЖаҳон» Ўзбекистон— Хитой чой қадоқлаш қўшма корхонаси мавжуд. 900 дан зиёд кичик корхона бор. Туманда ирригация ўрмон хўжалиги, давлат ўрмон хўжалиги, Боғдорчилик, токчилик ва виночилик и. т. института филиали, кўчат етиштириш хўжалиги мавжуд. Туман ҳудудидаги 256 км йўлдан 78 км вилоят ва республика аҳамиятига эга бўлган транспорт йўлларидир. Тошкент—Андижон т. й. ҳам туман ҳудудидан ўтган.

Туманда 13 ширкат, 203 фермер, 1 тажриба хўжалиги, бурдоқичилик базаси, паррандачилик ф-каси фермаси, вилоят наслчилик корхонаси фаолият кўрсатади.

Қ. х. да суғориладиган ерлар 20,7 минг га, экинзорлар 14,9 минг га, шу жумладан, 8,1 минг га ерга пахта, 5,5 минг га ерга ғалла, шунингдек, картошка, сабзавот ва полиз ҳамда турли хил экинлар экилади. Туман жамоа ва хусусий хўжаликларвда қорамол, кўй, парранда боқилади.

46 умумий таълим мактаби, 1 махсус мактабинтернатда 42,4 минг ўқувчи, 4 касб хунар коллежида 2,6 минг талаба таълим олади. 34 жамоат кутубхонаси, 46 мактаб кутубхонаси, 4 касбхунар коллежлари кутубхонаси бўлиб, уларда 545,5 минг китоб бор. Маданият саройи, 14 қишлоқ маданият уйи, Халқ музейи, 6 Хотира ва кадрлаш уйи, 1 маданият ва истирохдт боғи мавжуд. Туманда спортнинг 14 тури бўйича машғулотлар олиб борилади. Спорт мажмуаси, «Соғлом авлод» спорт маркази, бир қанча стадион, спорт майдончалари бор.

Туман марказий касалхонаси, поликлиника, 4 қишлоқ участка касалхонаси, 13 қишлоқ врачлик пункта, болалар юқумли касалликлар шифохонаси, сил касаллигига қарши диспансери, 4 врачлик амбулаторияси ишлаб турибди. Стационарда ўринлар сони 910. Уларда 262 врач, 1436 ўрта тиббий ходим ишлайди. Ҳар 10 минг аҳолига 15,4 врач тўғри келади. Туман ҳудудида қад. Девонабобо зиёратгоҳи жойлашган. 1935 й. 20 мартдан «Уйчинома» туман газ. чиқади.

Муродилла Ҳаидаров, Ҳамидулло Мирзааҳмедов. Уйчи тумани махсус интернат мактаби биноси.