УЙ ПАШШАСИ

УЙ ПАШШАСИ, уй чивини (Musca domestica) — икки қанотлилар туркуми ҳақиқий пашшалар оиласига мансуб ҳашарот тури. Катталиги 5—9 мм, кенг тарқалган синантроп тур. Фақат одам яшайдиган жойларда учрайди. Бир йилда 9 тагача, жан. да 15 тагача наели ривожланади. Урғочиси 2 ой яшаб, 600 дан 2000 тагача тухум қўяди. Ҳаёт цикли (тухумдан вояга етган давригача) ҳарорат ва б. омилларга қараб 10 суткадан 45 суткагача давом этади. Қуртлари органик чириндиларда 10—45 кун давомида ривожланади. Уй пашшаси ҳар хил ўткир ичак касалликлари (ич терлама, ичбуруғ, вабо ва гельминтлар тухумлари)ни тарқатади (яна қ. Пашшалар).