УЙ-ЖОЙ ҲУҚУҚИ

УЙ-ЖОЙ ҲУҚУҚИ — фуқароларнинг турар жой биноларига эга бўлиш, улардан фойдаланиш қоидалари ва ш. к. ни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар мажмуи. Уйжой кўчмас мулк ҳисобланади. Ўзбекистон қонунларига кўра, турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи муддатсиз бўлиб, унинг мулкдори ўзга шахслар (фуқаролар, ташкилотлар ёки давлат) нинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузмаган ҳолда эгалик қилиши, фойдаланиши ва тасарруф этиши мумкин. Уйжой хусусий ёки давлат мулки бўлиши, айни вақтда у қонун хужжатларида белгиланган тартибда мулкчиликнинг бир шаклидан бошқа шаклига ҳам ўтиши мумкин. Уйжойга бўлган хусусий мулк миқдор, ўлчам ва қиймат жиҳатдан чекланмайди. Айни вақтда қонунда турар жой майдонининг бир киши ҳисобига энг кам ижтимоий нормаси ҳам белгиланади. Унга кўра, уйжой майдонининг ижтимоий нормаси Кррақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент ш. ҳокимликлари томонидан 1 киши ҳисобига 16 кв м дан, креслоаравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун эса — 23 кв м дан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади. Янги ажратилган ер участкасида қурилаётган уйжойга мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Ажратиб берилган ер участкаси давлат мулки бўлиб, у фуқароларга ашёвий ҳуқуқ асосида (яъни, мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эга лик қилиш тарзида) тегишли бўлади. Уйжой билан боғлиқ барча битимлар (олдисотди, ҳадя, «^ айирбошлаш, мерос, ижара, гаров) ёзма шаклда тузилиши, нотариал гувохлантирилиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.