УВОЛОГИЯ

УВОЛОГИЯ (лот. uva — узум ва логия) — вино ва б. маҳсулотлар и. ч. да узум шингиллари ва ғужумининг таркибий қисмларини ҳамда узумни озиқ-овқат саноати учун хом ашё тарзида ўрганадиган кимётехнология фани. Увология узумни янгилигида ёки қуритиб истеъмол этиш, саклаш ёки шарбат, вино, шампан, коньяк и. ч. учун қайта ишлаш жиҳатларидан ўрганади. Узум навларини увологик жиҳатдан текширишда ампелографик маълумотларга таянган ҳолда узумнинг таркиби ва хусусиятлари; кимёвий таркиби; пишиш муддатлари; узум ва ундан олинган маҳсулотларнинг тахлили; токчиликни режа асосида жойлаштириш; виночиликни ихтисослаштириш; ток ўстирилаётган ер шароити ва ток парвариши, бу омилларнинг узумнинг механик хусусияти ва кимёвий таркибига таъсир этиши ўрганилади ва ҳ. к. (яна қ. Ампелография).