УВАЙС ҚАРАНИЙ

УВАЙС ҚАРАНИЙ (657) су фийликдаги увайсия тариқати асосчиси. Муҳаммад (сав) даврларида яшаган бўлса ҳам у зот билан учрашмаган. Ривоятларга кўра, Расулуллоҳ (сав) Уҳуд тоғи этагидаги жангда (625 й.) муборак икки тишларидан ажралганларида (бошқа манбаларга кўра олдинги пастки жағларидаги бир тишга тош тегиб майдалаб юборган) бундан хабар топган У. Қ. Мухаммад (сав) га бўлган юксак ҳурмати юзасидан, ул зотга душманлар етказган ситамни ўзида синаш мақсадида аввал бир тишини, сўнгра шубҳага ўрин қолмаслиги учун ўзининг барча тишларини суғуриб олган. Муҳаммад (сав) унга саҳобалар қаторига қўшилишини таклиф этган. Муҳаммад (сав) вафоти олдидан ҳазрати Алига хирқаларини Увайс Қаранийга топширишни васият қилган. Увайс Қараний Али нинг Муовия билан бўлган Сиффин жангида ҳалок бўлган. Бошқа маълумотларга кўра, У. Қ. Хўтанда вафот этиб, шу ерга дафн этилган.