УВАДА ГАЗ КОНИ

УВАДА ГАЗ КОНИ — Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги кон, Қарши ш. дан 65 км шим. шарқда. 1968 й. да очилган, 1981 й. дан фойдаланишга топширилган. Увада газ кони майдони кенглик бўйича чўзилган брахиантиклинаддан иборат. Неокомапт ярусининг бурма уз. 5,7 км, эни 3,5 км, бал. 250 м. Жан. қанот жинсларининг ётиш бурчаги 5—6°, шим. 7—8°. Бурма 2 та ер ёриғи билан мураккаблашган, улардан биринчиси бурманинг марказий қисмидан кенглик бўйича, иккинчиси бурма чўзиқлигига кўндаланг йўналишда ўтади. Кон палеозой (30 м қалинликда), мезозой ва кайнозой ётқизикларига мансуб. Саноат миқёсидаги газ йирик ва майда заррали қумтошлардан таркиб топган, гид ва алевролит қатчалари билан қаватланган горизонтларда аниқпанган. Горизонтнинг умумий қалинлиги 37—45 м, газ ўтқазувчан қатларнинг умумий қалинлиги 15 — 20 м. Ғоваклилиги 14,6%, газга тўйинганлиги 0,62. Газ уюми қатламли, гумбазсимон, 742—748 м чуқурликда жойлашган, ўлчами 4×1,6 км, бал. 80 м. Газ дебита 63,2 дан 165,2 минг м3/сутка. Кондан ҳоз. кунда фойдаланилмокда.