УТРЕХТ

УТРЕХТ — Нидерландиядаги шаҳар. Утрехт провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 256,2 минг киши (2001). Транспорт йулларининг йирик чорраҳаси. Рейн дарёси дельтасидаги порт. Мамлакатнинг қад. савдомолия, саноат, маданий маркази. Машинасозлик, кимё, озиқ-овқат, тамаки, тўқимачилик (11-а. дан) саноати корхоналари мавжуд. Ун-т (1636), музейлар бор. У. қадимги римликлар қишлоғи ўрнида бунёд этилган. Меъморий ёдгорликлардан романготика собори (11—16-а. лар), готика черковлари сақпанган. Шаҳарда ҳар йили халқаро ярмарка утказилади.