УСТЮРТ

УСТЮРТ — Ўзбекистоннинг шим. ғарби (Қорақалпоғистон) ва Қозоғистон ҳудудларидаги плато. Шарқаа Орол денгизи ва Амударё дельтаси, ғарбда Манғишлоқ я. о. ва Қорабўғозгўл қўлтиғи, шим. да Каспийбўйи пасттекислиги оралиғида жойлашган. Майд. 200 минг км2. Ўртача бал. 150—250 м, энг баланд жойи (370 м) жан. ғарбида. Устюртнинг атрофи 60—150 м ли тик жарлик (чинк)лардан иборат. Чинклар ҳар хил чуқурликдаги жар ва сойлар билан кесилган. Устюртнинг шим. чинклари шим. ғарбда Ўликқўлтиқ шўрлигидан бошланиб, шим. да Катта Бўрсиқ қумлигига бориб тақалади. Платонинг баланд шарқий чегараси Орол денгизининг аввалги қирғоғи ва Амударё дельтасидан, жан. чинклари Қорақум чўли ва Ўзбой ўзани, ғарбий чинклари эса Корабўғозгўл қўлтиғининг ғарбий соҳили, Қорниёриқ ботиғи, Қайдак шўрлиги орқали ўтади.

Плато ҳудуди геологик тузилиши жиҳатидан эпипалеозой плитасининг бир қисми ҳисобланиб, палеозой, мезозой ва кайнозой тог жинсларидан ташкил топган. Ер юзасига яқин кисми горизонтал ётган сармат оҳактошлари, гиллардан тузилган бўлиб, ораларида туз ва гипс қатламлари учрайди. Устюртда кенглик бўйлаб йўналган бир неча тектоник структуралар мавжуд. Устюртнинг шим. қисмида Шим. Устюрт кўтарилмаси, жан. да Устюрт букилмаси (унда Қўшбулоқ, Осмонтайматай, Сам ва б. шўрхоклар) жойлашган. Бу букилма шим. Устюрт кўтарилмасини Қассарма кўтарилмасидан ажратиб туради. Қассарма кўтарилмаси жанда Борсакелмас ботиғи бор. Ундан жан. да Марказий Устюрт кўтарилмаси, яна жан. рокда Асакаовдон чўкмаси жойлашган.

Устюрт юзаси супасимон текислик бўлиб, унда бир қанча қирлар: Музбел, Қорабовур, Оқтумшуқ, Қуланди ва б., Борсакелмас, Қорашўр, Асакаовдон каби чўкма ва ботиклар мавжуд. Жан. қисмига Қоплонқир ва Сариқамиш ботиғи кириб борган. Унинг шим. қисмида Сам, Матайқум, Учтаған қумликлари ва бир қанча шўрхоклар (Қўшбулоқ, Осмонтайматай, Сам ва б.) ҳамда тақирлар мавжуд. Уда карст ва карстсуффозион рельеф шакллари (карст воронкалар, ботиклар, ғорлар) вужудга келган.

Иклими кескин континентал. Қиши Ўзбекистонда энг совуқ, ёзи жуда иссиқ, узоқ давом этади. Июль ойида ўртача тра 25°—28°, энг юқори тра 46°. Қишда Устюртнинг ғарбий қисми билан шарқий қисми ўртасида тра фарқи катта: энг паст тра гарбда —20°, шарқида —40° гача пасаяди. Йиллик ёғин 112—121 мм, энг кўп ёғин (34%) баҳор ойларида тушади.

Устюртда доимий оқар сувлар йўқ. Баҳор ойларида ботиклар, шўрхоклар, тақирларда сув йиғилиб, вақтинчалик кўллар қосил бўлади, ёзда улар қуриб қолади. Фақат платонинг жан. даги Сариқамиш ботиғида ва баъзи бир ғорлар ичида доимий кўллар бор. Ер ости сувларига нисбатан бой. Ер ости сув қатламлари сармат ва палеозой ётқизикларида (20—50 м чуқурликларда) учратилади, уларнинг аксарияти шўр. Устюртнинг катта қисмида сурқўнғир, ботиқлар, шўрхокларда шўрхок, тақиршўрхок, қумликларда қумли тупроқлар учрайди. Ўсимлик қоплами сийрак, асосан, шувоқ ва шўралар ўсади. Булардан ташқари, қирқбўғин, коврак, қора саксовул, биюрғун, тетир, сарсазан, илоқ ва б. бор. Баҳорда эфемер, эфемероидлар ўсади. Ҳайвонот дунёси чўлга хос бўлиб, жайран, сайғоқ, бўри, тулки, юмронқозиқ, қоплон, Устюрт қўйи, олакўзан, ҳинд асалхўри, қўшоёқ, қумсичқон, турли илонлар, қушлардан тўрғай, қора қарға, хўжасавдогар, қузғун ва б. яшайди. Ҳашаротлардан термит кўп. Ноёб ва «қизил китоб»ларга киритилган ҳайвон ва ўсимлик турларини муҳофаза қилиш ва ўрганиш мақсадида Устюрт қўриқхонаси (Қозоғистон ҳудудида) ташкил этилган.

Устюрт ҳудуди, асосан, яйлов сифатида фойдаланилади. Бу ерда нефть, газ ва ер ости сувларининг катта захиралари аникданган.

Мурод Маматқулов.