УСТЮРТ МАКОНЛАРИ

УСТЮРТ МАКОНЛАРИ — неолит даврига оид маконлар. Устюрт платосида жойлашган. СП. Толстое раҳбарлигидаги Хоразм археология этнография экспедицияси (1948), Ўзбекистон ФА Қорақалпоғистон филиали археология отряди (1964) томонидан ўрганилган. 60 га яқин макон аниқланган. Улардан тошдан ясалган қуроллар, қирғичлар, тош парракчалар, ўқ учлари топилган. Устюрт маконлари ичида энг йириги Темпа макони бўлиб, ундан 1300 га яқин чақмоқтош қуроллар чиққан.