УСТА ШОДИ

УСТА ШОДИ Азизов (1878, Ғиждувон тумани — 1943, Ғиждувон) — хонанда, созанда (най, дойра), раққос. Ўзбекистон халқ ҳофизи (1940). Бухоро — Самарканд мусща услуби вакили. Болаликдан миллий рақс, масхарабозлик йўлларига қизиқиб, халқ тўйсайилларида хизмат қилган. Тез орада халқ орасида шуҳрат қозониб, 1895 й. Бухоро амири саройига чақирилган. Шашмақом йўлларини Ота Жалолдан ўрганган. 1930-й. ларда Ғиждувон кз—сз театрида яккахон хонанда, педагог ва рақслар устаси (саҳналаштирувчиси). Уста Шоди ижросида Е. Романовская Шашмақомнинг бир неча ашула йўлларини ёзиб олиб, нотага туширган. Шогирдлари орасида Тожикистон халқ артисти Б. Файзуллаев ва б. бор.