УССУРИ

УССУРИ — РФ Приморье ва Хабаровск ўлкаларининг Хитой билан бўлган чегарасидаги даре. Амурнинг ўнг ирмоги. СихотеАлинь тогларидан бошланадиган Улахе ва Даубихе дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлган. Уз. 588 км. Улахе дарёси билан бирга 897 км. Ҳавзасининг майд. 193 минг км3. Ёмғир, қор ва ер ости сувларидан туйинади. Ўртача сув сарфи қуйи оқимида 1150 м3/ сек., энг кўп сув сарфи — 10520 м3/сек. Балиқ кўп. Қуйилиш жойидан 622 км масофада кема қатнайди. Юқори оқимида Лесозаводск ш. гача ёғоч оқизилади. Уссурининг қуйилиш жойида Хабаровск ш. жойлашган.