УРУК — 1) Жан. Месопотамияда мил. ав. 4-минг йилликда тарқалган энеолит даври археологик маданияти. Урук ш. номи билан аталган. Маҳобатли меъморий иншоотлар («Қизил бино» ва «Оқ ибодатхона» харобалари очилган); сопол буюмлар, шумер тилида битилган ёзувли тахтачалар, муҳрлар чиққан. Хўжалиги: деҳқончилик, мисни қайта ишлаш, чорвачилик бўлган;
2) Шумерпяти шаҳардавлат (шумерийча — Унуг, Библияда — Эрех, юнонча — Орхоя). Мил. ав. 28—27-а. ларда (эпик ривоятларда сақланиб қолган ярим афсонавий ҳукмдорлар Энмеркар, Лугальбанд, Гильгамешлар даврида) Жан. Месопотамиядаги шаҳардавлатлар Урук гегемонлиги остида бўлган (Урукнинг 1сулоласи). Мил. ав. 24-а. да Лугальзаггиси даврида У. Шумер пойтахти эди. 22-а. охирида Урук подшоси Утухегаль Икки дарё оралиғида «Шумер ва Аккад подшолиги» барпо этган, унинг вафотидан сўнг ҳокимият УрНамму — Урнинг Шсулоласи асосчиси қўлига ўтган. Урук мил. ав. 1-минг йиллик охирига қадар муҳим шаҳарлигича қолган. Мил. ав. 8—2-а. ларда — Бобил, сўнгра Ахоманийлар ва Салавкийлар давлати таркибидаги мухтор саждагоҳ шаҳар. Мил. 3а. да сосонийлар томонидан вайрон қилинган. Урук ўрнида ҳоз. Варка посёлкаси (Носирия ш. дан 65 км шим. ғарбда) жойлашган. Урукда немис археологлари томонидан 20-а. бошидан мунтазам равишдаги археологик қазиш ишлари олиб борилган.