УРУҒЛИК РЕПРОДУКЦИЯСИ — элитадан бошланадиган уруглик авлоди. Уруғчиликда элита уруғларини 1қайта экишдан 1 — репродукция, уларнинг авлодини қайта экишдан 2репродукция ва ҳ. к. уруишк олинади. Дала экинлари уруғчилигида 8репродукциядан (маккажухорида 5дан)кейин ялпи репродукция дейилади. Пахтачиликда 1 —3 репродукциялар уруғлик чигит ҳисобланади, 4репродукция чигитлари, одатда, техник мақсадларда ишлатилади. Уруғлик репродукцияси ортиб бориши билан навларнинг механик ва биологик ифлосланиши натижасида, популяция навларида эса табиий танланиш таъсирида популяция таркиби ўзгариши оқибатида уруғлик сифати пасайиб кетади, касаллик, зараркунандалардан шикастланиш даражаси ортади. Уруғчиликни тўғри ташкил этиш билан бу ўзгаришлар суръатларини сустлаштириш учун сифати паст репродукциялар уруглари элита ва 2репродукция уруғлари билан даврий равишда алмаштириб борилади (яна қ. Нав назорати). ерга экиладиган меъёрдаги кўчат калинлиги ва юқори ҳосилни таъминлайдиган уруғлар миқдори. Ўсимликларнинг озикланиш майдони, шохланиши, сербарг бўлиши, ҳосил миқдори ва сифати Уруғлик репродукциясига боғлиқ. Уруғлик репродукцияси унувчан уруғлар сони (млн. дона) ва 1 га ерга сарфланадиган уруғлар (уруғлик) вазни (кг) билан ифодаланади. Уруғлик репродукцияси турли экинларда озиқланиши майдонига қараб ўзгаради ва уруғнинг майдайириклиги, экин етиштириш мақсадлари (дон, силос ва б.), тупроқ шароити, унумдорлиги, экиш усуллари, вақти ва б. га боғлиқ. Уруғлари майда экинларда Уруғлик репродукцияси йирик уруғли экинларга қараганда юқорироқ бўлади. Бир турдаги экинлар уруғини экиш меъёри тупроқиклим шароитига, нав биологияси ва б. га қараб ҳам ўзгаради. Mac, жан. ва шарқий минтақаларда баҳорги буғдойнинг Уруғлик репродукцияси гектарига 3,5 — 5 млн. дона, шим. минтақаларда эса 6—7 млн. дона, яхши ўғитланган, унумдор ерларда ўғитланмаган кам ҳосилли ерларга қараганда камроқ бўлади.
Уруғлик репродукциясини аниклашда уруғлик сифати, синфи, тоифаси, унувчанлиги ва б. кўрсаткичлари ҳисобга олинади. Mac, навдорлиги 100% бўлса, экиш меъёри гектарига 185 кг, навдорлиги 94% бўлса, гектарига = 196,8 кг бўлади;