УРУҒ, авлод (лот. genus) (зоологи я да) — турдан юқори таксономик категория, филогенетик жиҳатдан ўзаро қариндош турларни бирлаштиради. Мас, бўриларнинг ўзаро ўхшаш турлари (бўри, чиябўри, койот, ит ва б.) бўрилар Уруғ ига; тулкиларнинг оддий тулки, корсак, афғон тулкиси ва б. турлари тулкшшр Уруғга бирлаштирилади. Битта Уруғга битта ёки бир нечтадан бир неча юзтагача тур кириши мумкин. Мас, енотсимонлар уруғи, битта тур енотсимон ит, айрим ҳашаротлар уруғи мингга яқин турдан иборат. Одатда, кўп турга эга бўлган Уруғ кенжа Уруғга ажратилади. Яқин уруғлар битта оилага (қ. Оила) бирлаштирилади. Лекин Уруғ б-н оила ўртасида яна кенжа оила (оиладан кичик таксономик категория) ҳам бўлиши мумкин.
Ботаникада Уруғ тушунчасига мое келадиган таксономик категория туркум деб аталади.