УРГАНЧ МУДОФААСИ

УРГАНЧ МУДОФААСИ (1221) — мўғуллар истилоси даврида шаҳарнинг қаҳрамонона мудофаа қилиниши. Чингизхон хоразмшохдар салтанати пойтахти Урганч (Гурганж)ни осонгина, ортиқча куч ишлатмай олиш илинжида Муҳаммад Хоразмшоҳнинг онаси Туркон хотун ҳузурига ҳожиб Донишмандни элчи қилиб юборади ва шаҳарни жангсиз топширса унга Хоразм, Хуросон ва Жайҳуннинг нариги тарафи ва уларга туташ жойларни беришга ваъда қилади. Ammo Туркон хотун ўғли Муҳаммад Хоразмшоҳнинг қочганидан хабардор бўлгач, ўғлининг хотинлари ва болаларини, унинг хазинаси ва қимматбаҳо ашёларини олиб, шаҳарни ташлаб кетган. Ҳокимсиз қолган Урганч ахли саросимада қолган. Шаҳарда ҳокимиятни Али Куҳий Даруғон исмли бир фирибгар ўз қўлига олган, натижада, тартибсизликлар янада кучайган, ўзаро жанжал ва босқинчиликлар бошланган, фуқаро ва девон моллари талонторож қилинган.

Бир оз вақтдан сўнг давлат девонининг олий мансабдорлари мушриф Имомиддин ва Шарафиддин Кўппак Урганчга қайтиб келиб, ўлган хоразмшоҳ номидан сохта ваколатнома хати тузиб, ҳокимиятни эгаллашган. Шундан сўнг шаҳарда бир оз тартиб урнатилган. Тез орада Урганчга хоразмшоҳ Жалолиддин Мангуберди билан унинг укалари Ўзлоқшоҳ ва Оқшохлар келишган. Бироқ собиқ валиаҳд Ўзлоқшоҳнинг тарафдорлари Жалолиддиннинг давлат тахтига бўлган ҳақини тан олишмаган. Улар Туркон хотуннинг укаси Хумор тегинни султон деб эълон қилиштан. Хумор тегин ва амирлардан Ўғул ҳожиб, Шайххон, Эр Буғо Пақлавон ва Қутлуғхоннинг қўл остиларида 90 минг туркий аскарлар бор эди. Бу амирлар Жалолидцинга суикасд уюштиришган, лекин, у бундан аввалдан огоҳ бўлгани сабабли Темур Малик бошчилигидаги 300 аскар билан Урганчни тарк этган. 3* кундан сўнг мўғуллар яқинлашиб келаётганини эшитган Ўзлоқшоҳ ва Оқшоҳлар ҳам шаҳарни ташлаб кетишган. Шаҳарни дастлаб Чингизхоннинг ўғиллари Ўқтой ва Чиғатой бошчилигидаги 100 минг кишилик қўшин қамал қилган. Мўғуллар ўша замоннинг энг мукаммал қуроласлаҳаларидан фойдаланишган. Мўғуллар ҳарбий ҳийла йшлатиб аскарларининг бир қисмини пистирмада қолдириб, оз сонли қўшин билан ҳужумга ўтганлар. Шаҳардан кўплаб отлиқ ва пиёда гуруҳяар чиқиб «чекинаётган» мўғулларни таъқиб эта бошлаган. Урганч яқинидаги Боғи Хуррам боғлари ёнида пистирмадаги мўғул қўшини Урганч аскарларини ўраб олиб, минглаб кишиларни қириб ташлашган, шаҳарликларнинг кўпчилиги Ўғул ҳожиб бошчилигида қуршовдан чиқиб Хуросонга қочиб кетган. Мўғуллар хоразмликларнинг қочганларини қувиб Қобилон дарвозаси орқали Урганчнинг ташқи деворларининг ичига кирганлар. Лекин улар шаҳар аҳолисининг қаттиқ қаршилигига дуч келганлар ва шаҳардан бутунлай ҳайдаб чиқарилганлар. Эртаси куни мўғуллар Қобилон дарвозаси орқали ҳужумга ўтишган, лекин амир Фаридун Ғурий аскарлари томонидан улоқтириб ташланган.

Урганч қамали чўзилиб кетган, Чингизхон катта ўғли Жўжини ёрдамга юборган. Жўжи отаси унга бутун Мовароуннаҳрни мулк сифатида ваъда қилгани учун, бой шаҳар Урганчни, унга зарар етказмай қўлга киритишга ҳаракат қилган. Шунинг учун шаҳарликлар олдига ўз элчисини юбориб, шаҳарни ғолибларнинт раҳмшафқатига топширилишини таклиф этган. Бироқ Чиғатой акасига эътироз билдириб, Урганчни вайрон қилинишини талаб қилган. Мўғулларнинг қамаi ли 7 ой давом этган. Чингизхон ўғиллари орасидаги рақобатни бартараф этиш учун барча қўшин ва шаҳзодаларни Ўқтойга бўйсундирган. Шундан сўнг мўғуллар шаҳарга қаттиқ ҳужум уюштирганлар. Хумор тегин ва унинг мулозимлари шаҳар дарвозаларини очиб таслим бўлишга қарор қилишган. Мўғуллар шаҳарга ёпирилиб кириб, 7 кун давомида аҳоли билан кўча жанглари олиб борганлар, босиб олинган уй ва биноларни бузиб, нефть билан ёндириб боришган. Мўтуллар маҳалламамаҳалла босиб борганлар, фақат 3 та маҳалла қолганда Хоразм муҳтасиби фақиҳ Алоуддин алҲаййот бошчилигидаги шаҳар элчилари омонлик сўрашган. Бироқ мўғуллар илтимоснирад этишган. Улар шаҳарнинг тирик қолган барча аҳолисини шаҳар ташқарисига чиқариб, Мўғулистонга юбориш учун 100 мингга яқин ҳунармандларни ажратиб олганлар, сўнгра мўғуллар Урганчнинг барча тирик қолган аҳолисини қатл этганлар.

Аҳолидан ўч олиб бўлгач, мўғуллар шаҳарни режали равишда вайрон қилишга ўтган. Улар Амударёдаги тўғонни бузиб, шаҳарни сувга бостирганлар. Ноёб маданий ёдгорликлар, кугубхоналар вайрон қилинган. Урганч мудофаасидан сўнг мўғуллар ҳарбий ҳаракатларни Хуросонга кўчирганлар.

Ад.: Буниёдов 3. Ануштагин Хоразмшоҳлар давлати (1097—1231), Т., 1998; Шихаб адДин Мухаммад анНасави, Жизнеописание султана Джалал адДина Манкбурны, Баку, 1973.