УРЕТАНЛАР

УРЕТАНЛАР (франц. urethane, лот. urea — мочевина ва ether — эфир) , карбаматлар — карбамин кислота эфирлари. Умумий формуласи NH2COOR (бу ерда R — метил, этил ёки б. органик радикал); рангсиз кристалл моддалар: мети л у ретан (суюкланиш т-раси 52°, кайнаш т-раси 177°), этилуретан (суюкланиш т-раси 49°, кайнаш т-раси 184°). Органик эритувчиларда эримайди, сувда яхши эрийди. Ишкррлар ва концентрланган кислоталар таъсирида парчаланади. Аммиак билан мочевина ҳосил қилади. Полиуретанлар синтезида, гербицид ва инсектицид сифатида қўлланади; баъзи Уретанлар (мас, этилуретан) — тинчлантирувчи ва ухлатувчи модда.