УРЧИТИШ

УРЧИТИШ (чорвачиликда) — чорва ҳайвонларини генетик такомиллаштириш жараёнларини бошқариш, мавжуд ҳайвон зотлари, типлари, линияларини яхшилаш ва янгиларини чиқариш тўғрисидаги фан; чорвачиликда селекциянаелчилик ишларининг назарий асоси (қ. Зоотехния, Зот).