УРБАНИЗМ (лот. urbs — шаҳар) — 1) санъат ваадабиётда — йирик шаҳарларнинг ва шаҳар ҳаётининг тасвири, тавсифи;
2) меъморликда — 20-а. шаҳарсозлигида юзага келган оқим, йуналиш. Бу оқим тарафдорлари шаҳарларни йириклаштиришга чақирдилар: бу эса шаҳарларда кўп қаватли баланд ва катта иморатларнинг тиғиз, жадал қурилишига, аҳолининг нормал яшаш шароитидан маҳрум қилишга олиб келди. Урбанизм назарияси қарор топишида ва, айниқса, 20-а. нинг 20-й. ларига келиб тез суръатда ривожланишига Ле Корбюзье фаолияти таъсири кучли бўлди. Урбанизм тушунчаси кўпинча шаҳар қурилиши синоними маъносида ҳам қўлланилади.