УОТЕРГЕЙТ ИШИ

«УОТЕРГЕЙТ ИШИ» — АҚШда «Президентни қайта сайлаш бўйича Республикачилар партияси комитети»нинг 1972 й. ги сайлов кампанияси давридаги ғайриқонуний ҳаракатлари билан боғлиқ воқеалар [Демократлар партиясининг Вашингтоннинг «Уотергейт» (Watergate) меҳмонхонасидаги қароргоҳида эшитиб турувчи қурилмани ўрнатишга уриниши] ни текшируви. Оқ уй мансабдор шахслари томонидан қонунчиликнинг кўплаб бузилиши ҳоллари (сайловчиларни сотиб олиш, қўрқитиш, ёлғон гувоҳлик бериш ва б.) очилган. Президент Р. Никсон «Уотергейт иши» га алоқадорликда айбланишдан ва ўзини жавобгарликка тортилишидан қўрқиб импичмент тартибида 1974 й. авг. да истеъфога чиққан.