УОЛТОН

УОЛТОН (Walton) Эрнст Томас Спинтон (1903.6.10, Дангарван, Уотерфорд ш. яқинида, Ирландия — 1995) — ирландиялик физик. Дублин ва Кембриж унтларида ўқиган. 1932 й. да Ж. Кокрофт б-н ҳамкорликда биринчи протонлар тезлаткичи — каскад генераторни яратди ва сунъий тезлаштирилган протонлар билан биринчи ядро реакциясини амалга оширди. Нобель мукофоти лауреати (1951; Ж. Кокрофт билан ҳамкорликда).