УНЦИЯ

УНЦИЯ (лот. uncia — ун…) —1) олтин ва б. нодир қимматбаҳо металларнинг асосий вазн бирлиги (тройя ёки танга У. си) = 31,1035 г;

2) инг. улчов тизимида масса бирлиги. 1 У. = 16 драхма = 437,5 гран=28,35 г;

3) дорихонада ишлатиладиган оғирлик бирлиги, ҳоз. вақтда қўлланилмайди;

4) суюқлик У. си ҳажм (сиғим) бирлиги. АҚШда 29,57 см3 (1/128 галлон), Буюк Британияда — 28,41 см3.