УНИВЕРСИТЕТ (лот. universitas — йиғинди, мажмуа) — табиий, ижтимоий ва гуманитар йўналишда юксак малакали мутахассислар тайёрлашга йўналтирилган куп тармоқли олий ўқувилмий муассаса. Университет ўз битирувчиларининг келажакдаги илмийамалий ва педагогик фаолиятлари учун чуқур назарий тайёргарлик куришларини таъминлайди. Ўқув ва и. т. ишларининг узвий равишда қўшиб олиб борилиши Университет таълимининг асосий ўзига хос жиҳатидир. Университет мусулмон Шарқидаги олий Мадраса ёки мадрасаи олия (қ. Мадраса) макрмига тўғри келади. Яқин Шарқ мамлакатларида дорилфунун деб аталади.
Ўрта асрлар Европасида дастлаб турли шерикчилик бирлашмалари, савдогарлар гильдиялари, саноаттижорат цехлари ва б. ширкатлар Университет деб юритилган. Европада Университетнинг юзага келиши муайян иқтисодий тараққиётга эришилганлиги, шаҳарларнинг кўпайиши, ҳунармандчилик ва савдонинг ривожланиши, маданиятнинг юксалиши, шунингдек, илмфаннинг тараққий этиб, турли фалсафий оқимларнинг пайдо бўлиши б-н боғлиқ. Шунинг учун ҳам илк Университетлар иқтисодий жиҳатдан ривожланган Италия, Испания, Франция сингари Ғарбий Европа мамлакатларида ташкил топди. Дастлабки Университетлар Италиянинг Болонья (11-а.), Салерно (12-а. охирлари), Франциянинг Париж (1215), Монпелье (1289), Букж Британиянинг Кембриж (1209), Оксфорд (12-а. 2ярми), Испаниянинг Саламанка (1218), Португалиянинг Лиссабон (1290) ш. ларида пайдо бўлди. 14-а. га келиб Марказий Европада ҳам бир нечта Университетлар очилди. И. ч. ва илмфан тараққиёти туфайли 1348 и. Прага, 1364 й. Краков, 1365 и. Вена У. лари юзага келди.
Ўрта асрлардаги Университет ларда, одатда, артистлик (тайёрлов), илоҳиёт, тиббиёт, ҳуқуқ сингари 4 фт бўлган. Артистлик фти ҳамма учун мажбурий бўлиб, унда рицарлар . учун зарур «етти эркин санъат» ўргатилган. Артистлик фтининг грамматика, риторика, диалектика асосларини ўрганган талабасига санъат бакалаври даражаси берилган. Фтнинг фалсафа, арифметика, геом., астрономия ва мусиқа назариясининг тўлиқ курсини узлаштирган талаба санъат магистри даражасига эришган ва у калган 3 фтдан бирига кириб ўқиш хуқуқини қўлга киритган. Дастлабки Университет ларда худди мадрасалардаги каби ўқиш муддати ҳам, талабаларнинг ёш чегараси ҳам белгилаб қўйилмаган. Амалда Университетда ўқиш 12—14 й. лаб давом этган.
Чет эллардаги ҳозирги Университетлар ташкилий тузилишига кура, мустақил фт, институт, мактаб ва коллежларнинг ўзига хос бирлашмасидан иборат. Дунёнинг кўп Университет ларида илмий тадқиқотчилар билан бирга ўрта мактаб ўқитувчилари ҳам тайёрланади. Одатда, аксар замонавий Университет ларда табииёт, тиббиёт, ҳуқуқ, филол., фалсафа, иқтисод, муҳандислик, айримларида илоҳиёт фтлари мавжуд. Дунёда Университет таълимининг Буюк Британия, Франция ва Испания тизимлари кенг ёйилган. Жумладан, Буюк Британияда Университет таълими ҳар бири 2 й. давом этадиган 3 босқичдан иборат. 1босқич оралиқ босқич деб аталади ва унда асосан умумтаълим фанлар ўрганилади. 2босқич мутахассислик босқичи дейилади ва талабанинг бакалавр даражасини олиши билан тугалланади. 3босқич юқори босқич деб номланади ва битирувчи магистр даражасига эришади. Францияда Университет таълим тизими доимий босқичларга ажратилмаган. Бу ерда кайси касбни эгаллашига қараб, талаба 4 й. дан 7 й. гача ўқийди. Испания Университет таълим тизими ҳам Франция Университет таълим тизимига яқин келади.
Туркистонда Университет, яъни мадрасаи олия 10-а. даёқ юзага келган бўлсада, замонавий маънодаги дастлабки У. Тошкентда 1918 й. 21 апр. да Туркистон халқ университеты номи билан очилган. Аммо бу Университет рус ва европалик аҳоли учун мўлжалланган эди. Орадан 20 кун ўтиб, ўзбек жадидлари ташаббуси билан 1918 й. 12 майда Мунавварқори Абдурашидхонов раҳбарлигида «Туркистон мусулмон халқ дорилфунуни» ташкил этилди (қ. Ўзбекистон миллий университеты). Ўзбекистонда иккинчи Университет 1933 й. Самарканд ш. да очилган (қ. Самарканд университеты). 1976 й. да Қорақалпоғистон университети ташкил этилди. Ўзбекистон мустақилликка эришгунга кадар мамлакатимизда 3 У. фаолият кўрсатган. 2002 й. Ўзбекистонда 20 Университет бўлиб, уларда 113,7 минг талаба таълим олди. Республикадаги куп Университетлар мактаб, академиклицей ва касбҳунар коллежлари сингари тузилмаларни ҳам ўз ичига олади. 2. У. (Ўзбекистон миллий ун-ти ва Тошкент техника ун-ти) ўз интларига ҳам эга.