УНДОВ ГАП

УНДОВ ГАП — сўзловчининг ички ҳисҳаяжонини, воқеликка бўлган турлича эмоционал муносабатларини ифодаловчи ran. У. г. ўзига хос тузилишга ва грамматик белгиларга эга. Ундов гапда оҳангнинг роли катта бўлиб, қандай мазмун ифодаланишига қараб, оҳанг ҳам ўзгариб туради. Ундов гап ларда қайратланиш, таажжуб, завқланиш, орзуумид, ачиниш, қўрқиш каби эмоционал мазмун ифодаланиши мумкин. Одатда, ҳисҳаяжон ифода қилаётган сўз кучли оҳангга эга бўлади. Mac, Эҳ, бу водий нақадар гўзал! Бу кунларга ким етдию, ким етмади! (Ў. Ҳошимов). У. г. ларнинг таркибида ундов сўзлар, ёрдамчи сўзлар иштирок этиши мумкин. Бундай гапларда фикр кучли ҳисҳаяжон билан ифодаланганлиги учун баъзи адабиётларда улар ҳисҳаяжон ran деб ҳам юритилади ва кўпинча улар охирига ундов белгиси қўйилади.