УНДОВ БЕЛГИСИ

УНДОВ БЕЛГИСИ — гап охирида қўлланадиган, икки элементли тиниш белгиси (!). Ёзма нутқда, айниқса, бадиий асарларда турли туйғулар, ҳолатлар, ҳар хил эмоционалликларни ифодалашда Ундов белгисининг роли катта. Ундов белгиси6., асосан, ундов ва буйруқ гаплар охирига қўйилади. Бунда у муайян гапнинг эмоционал ёки қатъий буйруқ маъносига эга эканлигини, тугалланганлигини, бошқа гаплардан чегараланиш нуқтасини кўрсатади. Ундов белгиси ўзбек тилига рус тили оркали кириб келган. У ўзбек ёзувида 20-а. нинг бошидан — дастлаб «Туркистон вилоятининг газети»да 1901 й. дан, кейинчалик бошқа босма асарларда мунтазам қўллана бошлаган.

Ҳоз. ўзбек адабий тилида Ундов белгиси6., асосан қуйидаги ҳолларда қулланади:

1) ундов гаплар охирида (Унсин учун, бечора қиз учун, бу қандай фалокат, бу қандай мудҳиш мотам! — Ойбек);

2) буйруқ, тилак, орзу маъноларини ифодалаган гаплар охирида (Онангни қўлингда тутсанг, синглингни бошингда тут! — Ойбек; Фидо булсин сенга жонтаним, онам!); 3) гап бошида келиб, кучли ҳисҳаяжон ифодалаган ундалмалардан, ундовлардан ҳамда ха ва йуқ сузларидан кейин (Жамила! Бас, тур ўрнингдан! — Ҳамза; Йўқ, йўқ! Бу оғир ишни бўйнимга ололмайман). Ундов белгисининг қўлланишида яна бир қанча хусусий ҳолатлар ҳам учрайди.