УНДАЛМА

УНДАЛМА — сўзловчининг нутқи қаратилган шахе ёки шахе деб тасаввур қилинган предметҳодисани билдирадиган суз ёки сўз бирикмаси. У., киришлар ёки киритмалар каби, гапни кенгайтиради, аммо унинг бўлаклари билан синтактик алоқага киришмайди, ёзувда вергул ёки ундов белгиси билан ажратилади. Ундалма ran бошида ҳам, ўртасида ҳам ва охирида ҳам келиши мумкин. Қиёсланг: Ука, бу ишларинг менга ёқмаяпти; Бу ишларинг, ука, менга ёқмаяпти; Бу ишларинг менга ёқмаяпти, ука. Болалар! Кўчада эҳтиёт бўлинглар. Гап бошида Ундалма махсус интонация билан айтилади ва баъзан вокатив гап вазифасини бажаради. Ундалма, кириш, киритма каби, фикр баёнида муҳим ўрин тутади. Шунинг учун уларни гапнинг учинчи даражали бўлаклари сифатида қараш ҳам мавжуд.