УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ

УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ — мажбурий таълим муассасаси. Мамлакат ёшларида табиат, жамият, дунёкараш, санъат ва меҳнат борасидаги миллий тушунчалар шакллантиришга асос буладиган билим ҳамда уларнинг касбий ёки политехник таълими олиш учун етарли даражадаги куникма ва малака беради.

Ҳоз. Ўзбекистон ҳудудида Умумий ўрта таълим мактаби ўқув юртининг мустақил типи сифатвда мактабхона, қорихона, рустузем мактаблари, янги усул мактаблари шаклида мавжуд бўлган. 20-а. нинг 20-й. лар ўрталаридан шаҳарларда 7 й. лик мактаблар, қишлоқ жойларда деҳқон ёшлари мактаблари ташкил қилинди. 1934 й. дан Умумий ўрта таълим мактаби 10 й. лик мактабларга айлантирилиб, бошланғич (4 й. лик), тўлиқсиз ўрта (7 й. лик) ва ўрта (10 й. лик) мактаб турларига ажратилди. 2-жаҳон уруши йилларида Умумий ўрта таълим мактабининг янги турлари — ишчи ёшлар мактаблари ва қишлоқ ёшлари мактаблари вужудга келди.

Ҳозир Ўзбекистонда Умумий ўрта таълим мактаби бошланғич (1—4синф) ва ўрта (5— 9синф) босқичдан иборат. Умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич босқичида ўқувчилар атроф муҳитга онгли муносабатда бўлиш, мустақил фикрлаш ва ўз фикрини асослашга ўргатилади. Уларда зарур даражадаги илмий ҳамда умуммаданий билимларни олиш эҳтиёжини шакллантиришга, миллий ва умумбашарий қадриятларга асосланган маънавий фазилатларни қарор топтиришга эътибор қилинади. Болаларда дастлабки онгли меҳнат кўникмалари шакллантирилиши кўзда тутилади. Умумий ўрта таълим мактабининг ўрта босқичида ижтимоийгуманитар ва табиий фанлар асослари, миллий истиқлол ғоясининг асосий тушунчалари, ижтимоий фойдали меҳнатнинг энг зарур кўникмалари, ёшларнинг эстетик двди ва бадиий тафаккурини шакллантиришга хизмат қиладиган ўқув фанлари ўргатилиши кўзда тутилган. Шунингдек, бу босқич ўқувчиларда ташкилотчилик ва мустақил қарор қабул қилиш қобилиятини, назарий билимларни амалга татбиқ этиш кўникмаларини шакллантиришни ҳам кўзда тутади. Умумий ўрта таълим мактаби ларида дастлабки тарзда касбга йўналтиришга эътибор берилиб, ёшлар таълимнинг навбатдаги ўрта махсус босқичига қийналмай ўтишга тайёрланади.

Ўзбекистонда Умумий ўрта таълим мактаби ягона мактаб тамойилига амал қилган ҳолда давлат томонидан ташкил этилади, фаолияти йўлга қўйилади ва молиявий таъминланади. Бу ҳол ихтисослашган ва йўналтирилган Умумий ўрта таълим мактаби лари бўлиши мумкинлигини истисно қилмайди. Умумий ўрта таълим мактабилари фаолияти тегишли идоралар томонидан тасдикланган ўқув режаси, давлат таълим стандартлари асосида юритилади. Ўзбекистонда 2002/03 ўқув йили 9799 Умумий ўрта таълим мактаби, жумладан, жисмоний ёки руҳий ривожланишда нуқсони бўлган болалар ва ўсмирлар учун 85 мактаб ишлади.