УММОНЛАР

УММОНЛАР (Уммон араблари) — халқ. Уммоннинг асосий аҳолиси. 1,5 млн. киши (1900-й. лар ўрталари). Шунингдек, Кувайтда ҳам яшайди (100 минг киши). Араб тилида сўзлашади. Диндорлари — мусулмонлар (ибодийлар, суннийлар). Мил. ав. 1-минг йилликнинг2ярмида Уммоннинг шим. кисми яманлик арабларнинг аздий қабилалари (бошқа номи — яманийлар) томонидан босиб олинган, мил. бошларида эса Шим. Арабистоннинг низорий кабилалари Уммоннинг жан. минтақаларига келиб жойлашган. Шу 2 гуруҳ Уммонларнинг этник асосини ташкил этган. Асосий машгулоти — суғорма деҳқончилик, чорвачилик.