УМЛАУТ

УМЛАУТ (нем. Umlaut — унлини алмаштириш) — сўздаги унлиларнинг грамматик шакл ясаш воситаси сифатида алмашинуви; ўзакдаги орқа қатор унлининг ўзидан кейинги (асосан, суффиксал) унли таъсирида олд қатор унлига айланишидан иборат фонетик ҳодиса. Mac, герман тилларида, хусусан, немис тилида а, о, и унлилари ўзакка қўшиладиган қўшимчалардаги i товуши таъсири остида ёки кўплик қўшимчаси қўшилганда, кўплик шаклини ҳосил қилишда юмшариб, а, б, и товушларига айланади: Nutz — фойда, niitzlich — фойдали; Buch — китоб, Biicher — китоблар; alt — кекса, alter — кексароқ; Sohn — ўғил, Sohne — ўғиллар ва б.

«Умлаут» термини германистикадан ташқари туркийшунослишА ҳам қўлланади, чунончи уйғур пилит ва ўзбек тилининг айрим (Наманган вилояти) шеваларида Умлаут хрдисаси учрайди. Мас, уйғур тилида (атуй ҳайвони)+и = ати ва ш. к.