УМЕШ МЕҲРА

УМЕШ МЕҲРА (1953.6.8, Дехли) ҳинд кино реж. и. «Иглфильмз» студиясининг асосчиси Ф. С. Меҳранинг ўғли. «Меники—Сеники» (1977) фильми унинг биринчи мустақил ишидир. «Нотинчлик», «Сенинг қучоғингда», «Аланга», «Нобуд», «Қасам», «Варди», «Гуру», «Мазлум», «Дайди ошиқ», «Бағри тош ёр», «Энг катта раққоса», «Раққосаларнинг раққосаси», «Қалъа», «Халқаро раққоса», «Бу муҳаббатдир» каби фильмлари билан ҳинд киноси ривожига муносиб ҳисса қўшди. Умеш Меҳра «Ўзбекфильм» билан ҳамкорликда фильмлар («Алибобо ва қирқ қароқчи», «Севги афсонаси», «Овчи») ишлаган. Ўзбекистонда чиқадиган ҳинд фильми ҳақида ҳикоя қилувчи «Фильмз» жур. нинг иккинчи бош муҳаррири.