УМБРИЕЛЬ

УМБРИЕЛЬ — Уран сайёрасининг йўлдоши. Диаметри тахм. 1100 км, сайёрадан ўртача узоклиги 265 минг км. Уран атрофини 4 суткада айланиб чиқади. 1851 й. да инглиз астрономи У. Лассел кашф этган. Умбриель сайёра атрофида унинг айланишига тескари томонга ҳаракатланади (яна қ. Сайёраларнинг йўлдошлари).