УМАВИЙЛАР МАСЖИДИ

УМАВИЙЛАР МАСЖИДИ, Катта масжид — Сурия (Дамашқ)даги ўрта аср араб йирик меъморий ёдгорлиги. АлВалид ҳукмронлиги даврида Юпитер ибодатхонаси масжидга мослаштирилиб қайта қурилган (705—715). Умавийлар масжиди кўп устунли жозибадор шаклда бўлиб, меъморий безакка эга дастлабки ёдгорликлардан.

Масжид кенг майдон (385×305) ўртасида жойлашган, атрофини бозорлар эгаллаган. Ҳовли саҳнининг 4 бурчагига минора ўрнатилган (улардан фақат шим. шарқий қисмидагиси сақланган). Ташқи девори бал. 14 м га яқин. Бош тарзи деворлари оралиғига устунгўша (пилястра)лар ишланган. 2 дарвоза жез билан қопланган. Масжид ҳовлиси 3 томондан галереяли пешайвон билан ўралган. Жан. дан хонақоҳ (132×37 м) туташган. Мил. 1-а. даги базилика хонақоҳ учун мослаштирилган. Бош тарзи 3 неф (равоқ)ли, ҳар бир неф бал. 15 м, улардаги равок^ар қатор қилиб терилган мармар устунларга таянган. Тепасидаги майда равоқчалар безак сифатида қўлланилган. Томи 2 нишабли, тўсинли. Устунлар асоси мармардан, каллагига тилла ҳал юргизилган. Деворлари ва шипига кошинкори нақшлар б-н боғ ва саройлар тасвири туширилган. Умавийлар масжиди ёнғиндан кейин қайта қурилган (1893). Жан. шарқий бурчагига минора ўрнатилган (1340), жан. ғарбидаги минора тепасига қафаса ишланган (1488). Ҳовлида томи гумбазли, 8 қиррали, устунли 3 та кўшк ўрнатилган, ғарбида хазинахона (778), марказида ҳовуз сакланган. Умавийлар масжиди кейинги давр Сурия ва б. мамлакатлар меъморий ривожига таъсир кўрсатган ёдгорликлардан.