УМАРШАЙХ Мирзо (1456, Самарқанд — 1494.9.6) — темурий шаҳзода. Лбу Сайд мирзонинг тўртинчи ўғли. Бобурннж отаси. Абу Сайд мирзо Кобул вилоятини Умаршайхга берган, бирок, Умаршайх ҳали ёш бўлганлиги боис унга Бобойи Кобулийни бек атка қилиб тайинлайди. Аммо тез орада мирзоларнинг хатна тўйини ўтказиш муносабати билан отаси Умаршайхни Самарқандга қайтаради. Тўйдан кейин Абу Сайд мирзо Умаршайхга Андижон вилоятини бошқаришни топширган. Бу гал мирзога Худойберди тукчи Темуртошни бек атка қилиб тайинлайди. Кейинчалик акаси Султон Аҳмад мирзо У. га Тошкент б-н Сайрамни беради. Шоҳрухияни эса, узи фириб билан қўлга киритади. Маълум вақтдан кейин Тошкент ва Шоҳрухия У. тасарруфидан чиқади, унинг қўл остида Фарғона, Хўжанд ва Ўратепа қолади. Умаршайхнинг ўз салтанати ҳудудларини кенгайтириш мақсадида қилган ҳаракатларидан таҳликага тушган акаси Султон Аҳмад мирзо Тошкент ҳукмдори Султон Маҳмудхон (Хоника) ибн Юнусхон ўзаро иттифоқ тузиб 1494 й. У. устига қўшин тортадилар. Бироқ шу йилнинг 9 июнида Умаршайх каптар учириш вақтида каптархона билан бирга жарга қулаб халок бўлади. «Бобурнома»да қайд этилишича, Умаршайх паст бўйлик, пахмоқ соқолли, юмалоқ юзли, тўла, лўппи киши бўлган. Кийимни тор тиктириб кияр, саллани чирмаб ўрар эди; ханафий мазҳаблик, соф эътиқодлик киши эди, беш вақт намозни вақтида адо этарди. Хожа Аҳрорни ўзига пир санар, унинг кўпданкўп суҳбатларида қатнашган. Умаршайх хушхулқ, саҳоватли ва мард инсон бўлган.