УМАРОВ

УМАРОВ Абдураҳим (1947.24.8, Тошкент) — ганчкор уста, меъмор. Ўзбекистон БА акад. (1999), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1992). Маҳмуд Усмоновнтг шогирди. Тошкент политехника ин-тини тугатган (1971); шу интда «Жамоат бинолари ва интерьерларини меъморий лойиҳалаш» кафедрасида педагог (1971 — 76). 1976 й. дан Тошкент тажриба керамика ктида ганчкор уста, 1985 й. дан Республика «Усто» халқ санъати усталари бирлашмаси бош директори, 1997 й. дан «Усто» Республика махсус ижодийи. ч. уюшмаси раиси. Унинг ижодий фаолияти ўзбек халқининг бой маданий меросини асраш, ҳаётда қўллаш, халқ амалий безак санъатини замонавий меъморликда қўллаб, унга миллий руҳ беришга бағишланган. Унинг ижодий раҳбарлигида республика ва хорижий мамлакатларда кўплаб меъморий иншоотлар (Темурийлар тарихи давлат музейи, «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи, Ўзбекистон консерваторияси, Термиз археология музейи, Ўзбек миллий академик драма театри бинолари, Бухорий меъморий мажмуи, Бақоуддин мажмуаси ва б.) миллий меъморлик ва амалий санъат намуналари билан безатилган.