УМАРОВ Солиҳ Ҳусанович

УМАРОВ Солиҳ Ҳусанович (1921.2.5 — Тошкент — 1995.23.12) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси. Тошкент педагогика билим юртини (1938), кичик лейтенантлар курсини (1941) тугатган. Ўқитувчилик қилган ва 1940 й. дан армия сафида. 1Белоруссия фронти, 47 армиянинг 76ўқчи дивизияси, 80артиллерия полки батарея командири. Германияда Вилгельмштадт аҳоли пунктидаги (1945Й.2—3.5) кўрсатган жасорати учун Қаҳрамон унвони берилган (1945 й.31.5). Капитан У. Минск ш. нинг фахрий фуқароси. Урушдан сўнг саноат ва хўжаликнинг турли соҳаларида ишлаган. Тошкент ш. даги кўчалардан бири унинг номи билан аталади.