УМАРОВ Саидкомил Ҳамроевич

УМАРОВ Саидкомил Ҳамроевич (1946.2.11, Тошкент) — Ўзбекистон халқ артисти (2000). «Узбекфильм» кршидаги киноактерлар тайёрлаш студиясини (1970), Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тини (1971) тугатган. «Ажал минораси» (А. Дюма) спектаклида акаука Готье Д’онэ ва Филипп Д’онэлар унинг саҳнада яратган илк образларидир. У образ яратишда асосий диққатни психологик тахлилга каратади. Яратган образлари бадиий яхлитлиги, қаҳрамонларининг юқори маънавий фазилатларини, дунёқарашини, инсоний ҳистуйғуларини нозик ҳис қила билиши ва таъсирли ифодалай олиши билан ажралиб туради. Театрда «Ганг дарёсининг қизи»да Окхўй, «Қароқчилар»да Карл Moop, Шварц, «Келинлар қўзғолони»да Ҳаким, «Соҳибқирон»да Султон Боязид, «Абулфайзхон»да Улфатсарой, «Зебуннисо»да Розий, «Отелло»да Кассио, «Қутлуғ қон»да Салимбойвачча, «Истанбул фожиаси»да Искандар, «Шайтон ва Фаришта»да Қобил, «Бир қадам йўл»да Шокир, «Сабъаи сайёр» да Моний каби роллари билан танилган. Умаров кинода ҳам бир қанча образлар яратган: Элмурод («Ой бориб, омон қайт»), Миркомил Миршаропов («Узоқяқин йиллар»), Самандар («Қор кўйнида лола»), Гаспринский («Фидоийлар») ва б. шулар жумласидан. Мулла Абдушукур («Қутлуғ қон»), Навоий («Навоий ва Гули»), Меъмор Фазлиддин («Бобур»), Мирёқуб («Кеча ва кундуз»), Чернишевский («Ёш Россия»), Элмурод («Ўқитувчи») каби ролларни эса телевизион видеофильмларда ўйнаган.