УМАРОВ

УМАРОВ Шодмон (1918.27.11, Қаш қадарё вилояти Китоб тумани Урус қишлоғи — 1984.2.1, Тошкент) — 2 жаҳон уруши қатнашчиси. 1938 й. дан армия сафида. Тбилиси пиёда аскарлар билим юртини (1942) ва ҳарбий академияни тугатган. 1-Белоруссия фронти (Брянск), 8-гвардиячи армиянинг 90-88-гвардиячи ўқчи дивизияси 266-гвардиячи ўқчи полкида батальон командири. Польшанинг Варта дарёсидан кечиб ўтишда (1945.25.1 )ги жасорати учун Қаҳрамон унвони берилган (1945.24.3). Урушдан сўнг ўқитувчи ва Тошкент ш. фуқаро мудофааси штаби бошлиғи бўлиб ишлаган. Тошкент ш. даги кўчалардан бири унинг номи билан аталади.