УМАРОВ

УМАРОВ Акром (18991956) самарқандлик ганчкор уста, меъмор. Ҳунарни отаси уста Умар ва Абдуқодир муҳандис (Абдуқодир Боқиев)дан ўрганган. 1928 й. дан Самарқанддаги меъморий обидаларни тиклаш билан шуғулланган; Шердор Мадраса (девори ва пештоғи), Тиллакори ва Улуғбек мадрасаларининг минораларини тиклашда қатнашган; Шоҳизинда ансамблидаги Қўшгумбаз мақбараси, Амир Темур мақбараси пойгумбази ва гумбази устини кошинлар билан тўлиқ қоплаган. Бухоро ва Шаҳрисабздаги меъморий обидаларни таъмирлашда қатнашган.