УМАРБЕКОВ

УМАРБЕКОВ Ўлмас (1934.25.1 Тошкент — 1994.10.11) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1992). Ўзбекистонда хизмат курсатган санъат арбоби (1984). Урта Осиё ун-тининг филол. фтини тугатган (1956). Республика телевидение ва радиоэшиттириш давлат қўмитасида муҳаррир, бош мухаррир (1956 —71), Ўзбекистон К. П МКда сектор мудири (1971—74), «Узбекфильм» киностудияси директори (1971—81), Ўзбекистон Маданият ишлари вазирининг биринчи ўринбосари (1982—86), вазири (1987— 89), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси (1985—89), Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари (1989—91). Илк китоби — «Ҳикоялар» (1958). «Хатингни кутаман», «Юрак сўзлари» (1960); «Бобоёнғоқ» (1961), «Юлдузлар», «Менга ишонмайсанми?» (1962), «Ҳаёт абадий» (1964), «Чарос» (1966), «Кўприк» (1968), «Болгар қўшиклари», «Олтин япроқлар» (1972), «Қиёмат қарз» каби ҳикояларида кишиларнинг маънавийахлоқий гўзаллигини тасвирлашга, инсоннинг жамият ва табиат олдидаги бурчини, масъулиятини кўрсатишга алоҳида эътибор берган. «Болгар қўшиқлари» (1972) туркум ҳикоялари ҳам ихчамлиги, драматизмга бойлиги, шеърийритмик хусусиятлари б-н ажралиб туради. Умарбековнинг «Севгилим — севгилим» (1963), «Кимнинг ташвиши йўқ» (1965), «Уруш фарзанди» (1972), «Ёз ёмғири» (1973), «Оқ қалдирғоч» (1974) ва б. қиссалари жанрий рангбаранглиги, қаҳрамонлар руҳий оламининг теранлиги, бадиий тасвир усулларининг такрорланмаслиги билан диққатга сазовор. «Одам бўлиш қийин» (1970) ва «Фотима ва Зуҳра» (1994) романларида ёшлар, кишиларнинг хулқатворида кўринган салбий жиҳатларни тасвирлаш оркали совет даври маънавиятидаги камчиликлар ҳаққоний очиб берилган.

Умарбеков ижодида драматургия муҳим ўринни эгаллайди. 70-й. ларда ўз истеъдодини театр санъати соҳасида синаб, «Оқар сувлар» (1971), «Суд», «Ёшлик денгизи» (1972), «Комиссия» (1974) сингари пьесаларни ёзган. Умарбеков 80 й. ларда «Ўз аризасига кўра», «Кузнинг биринчи куни», «Қиёмат қарз», «Ассалом, қуёш» сингари етук саҳна асарларини яратди. Айниқса, машҳур театр артисти Ш. Бурҳонов ижросидаги Сулаймон ота образи туфайли Умарбеков пьесаси асосида саҳналаштирилган «Қиёмат қарз» спектакли томошабинлар ўртасида катта шуҳрат қозонди. Умарбеков Ҳамза номидаги театр (х.03. Ўзбек Миллий академик драма театри)да саҳналаштирилган бу ва б. пьесалари билан шу давр ўзбек драматургияси тараққиётига муҳим ҳисса қўшди. Умарбеков «Қизимга мактублар» («Мангу ҳаёт бўсағасида») деб номланган сўнгги публицистик асарида ҳаётга, ўткинчи умрга чуқур фалсафий назар ташловчи, ўзининг ва ўзгаларнинг ҳаётий тажрибасидан юксак хулосалар чиқарувчи ёзувчи даражасига кўтарилганини намойиш этган. Умрининг сўнгги йилларида ёзган «Туҳмат» (1987), «Оқсоқол» (1991), «Ўзинг учун ўл етим» (1992, тугалланмаган) драмалари ҳам эътиборга лойиқ.

Умарбеков «Йигит ва қиз» (1967), «Асосий кўн» (1971), «Икки солдат қиссаси» (1973), «Чангалзордаги ов», «Севги афсонаси» (1985) ва б. киносценарийларнинг муаллифларидан бири.

Ҳаётнинг ботиний қатламларини чуқур ўрганиш ва тахлил этиш, инсон тақдирида рўй берган зиддият ва ҳолатларни, белгиларни умумлаштириш, бадиий тафаккур тарозисига қўйиш, лиризмга мойиллик, инсон характерини унинг руҳий ҳолати, ҳистуйғулари орқали очиб бериш Умарбековнинг ижодий услубига хос хусусиятлардир. Асарлари хорижий тилларга таржима қилинган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреата (1980).