УМАРБЕКОВ Жавлон Юсупович

УМАРБЕКОВ Жавлон Юсупович (1946.17.6, Тошкент) — рангтасвир устаси, Ўзбекистон БА акад. (1997), Ўзбекистон халқ рассоми (1989), Ўзбекистонда хизмат курсатган санъат арбоби (1982). П. Беньков номидаги Республика рассомлик билим юрти (1966) ва Бутуниттифоқ давлат кинематография инти (1972) ни тугатган. Навоий номидаги Адабиёт музейида бош рассом (1972 — 73), Тошкент санъат ин-тида педагог (1974—76), 1976 й. дан Ўзбекистон рассомлар уюшмаси бошқаруви аъзоси, раиси (1984—87). Умарбеков ижоди серқирра, мавзуга бойлиги, услубий ранг-баранглиги билан диққатга сазовор: илк ижоди реалистик санъат анъаналари асосида ижтимоий фикрларни ифодалашдан аста Шарқ, энг аввало Ўрта Осиё миниатюра санъати анъана ва услубини Европа реалистик санъат анъаналари билан уйғунлаштиришга, ҳиссий кечинмаларини эркин ифодалашга ўта борди. Жаҳон тасвирий санъатидаги услуб ва изланишлар ҳамда ўзбек тасвирий санъатида содир бўлган пластик изланишлар Умарбековнинг асарларида ўзига хос ечимни белгилашда сезиларли ўрин эгаллайди: «Болалик» (1968), «Қўшиқ» (1969), «Менинг дўстим» (1971), «Тафаккурли инсон» диптихи (1979—80), «Мен инсонман» (1981—83), «Ҳовуз бўйида» (1988), «Келинчак» (1995), «Соҳибқирон Амир Темур» (1995), «Етти иқлим султони» (1995), «Учрашув» (1996), «Зақириддин Муҳаммад Бобур» (1996). Умарбеков, шунингдек, натюрмортлар («Ой натюрморти», «Кушон натюрморти» ва б.,), манзаралар («Бўзсув», «Карвон», «Ипак йўли харобалари» ва б.) ҳамда туркумли асарлар («Жазоир бўйлаб», 1978; «Сурхондарё», «Тошкентнинг 30 кўриниши», 1983 ва б.) муаллифи.

Умарбеков Германия (1980, 1986, 1991), Япония (1982, 1995), Кувайт (1989, 1990), Туркия (1993), АҚШ (19972004) ва б. мамлакатларда ижодий сафарларда бўлган; асарлари билан республика ва халқаро кўргазмаларда иштирок этади, асарларидан намуналар республика ва хориждаги музей ва тўпламларда сақпанади.

Ўзбекистон БА Олтин медали билан мукофотланган (2002).

Ад.: Жавлон Умарбеков [Каталог|, Т., 1996.