УМАР БОҚИЙ

УМАР БОҚИЙ (18-а. охири Хива 19а. бошлари) — ёзувчи. Алишер Навоий «Хамса»сига кирган «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун» достонларининг насрий вариантларини яратган. «Фарҳод ва Ширин»ни асл матнига жуда яқин ифодалаган бўлса, «Лайли ва Мажнун» баёнида матндан бирмунча четга чиққан. Умар Боқий Навоий достонларининг ғоявий мазмунини, образлар характерини саклаб, аслиятга ниҳоятда яқинлаштирган. Достонларнинг муқаддима ва хотима қисмларини тушириб қолдириб, халқ китобларидагидек, воқеаларнинг асосан асар мазмунига мое равишда бошланишига эришган.

Асарлари Тошкентда тошбосмада чоп этилган (1909, 1910).

Ас: Куллиёти Фарҳоду Ширин, Т., 1908; Китоби Мажнун ва Лайли, Т., 1909.