УМАНСКИЙ Зиновий Маркович (1906.28.1, Литин ш., Украина — 1985, Тошкент) — провизор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1967); фармацевтика фанлари д-ри (1948). Винница фармацевтика ин-тини тугатган (1929). Киев фармацевтика инти аспиранта, айни вақтда шу инт аналитик кимё кафедрасида ассистент, анорганик кимё кафедрасида доцент (1932—35). Днепропетровск фармацевтика инти фармацевтик кимё кафедрасида доцент (1936—39), Ленинград кимё фармацевтика и. т. институтининг аналитика бўлими раҳбари (1939—41). 1941 й. дан Тошкент фармацевтика инти дорилар технологияси ва гален препаратлари кафедрасининг ташкилотчиси ва мудири ҳамда Тошкент врачлар малакасини ошириш инти фармацевтика кафедраси мудири (1959—66). Илмий ишлари тиббиётфармацевтика саноати маҳсулотларининг техник шароити ва фармакопея стандартларини ўрганишга оид.