УЛЬЯНОВСК

УЛЬЯНОВСК (1780 й. гача — Синбирск, 1924 й. гача — Симбирск) — РФ Ульяновск вилоятидаги шаҳар, вилоят маркази. Волга ва Свияга дарёлари бўйида. Т. й. чорраҳаси. Дарё порти (Куйбишев сув омбори). Аэропорт бор. Аҳолиси 636 минг киши (2002). Шаҳар 1648 й. да Синбирск истеҳкоми сифатида вужудга келган. 18-а. бошларидан Козон губернясида. 1780 й. да Симбирск ноиблигига асос солинган. 1796 й. дан губерня шаҳри. 19-а. да Волга бўйидаги дон, балиқ, қорамол, ёғочтахта савдоси марказларидан бўлиб қолди. Озиқ-овқат саноати ривожланди. Машинасозлик ва металлсозлик (авиация саноат мажмуи, «Авто УА З» и. ч. бирлашмаси; мотор, оғир ва уникал станоклар, «Контактор» ва б. заводлар), қурилиш материаллари и. ч., кимё, енгил, озиқ-овқат саноатлари ривожланган. 3 олий ўқув юрти, 2 театр, ўлкашунослик, бадиий музейлар, И. А. Гончаров тарихиймемориал музейи; тарихиймемориал қўриқхона бор. Меъморий ёдгорликлардан: гимназия (18-а.), Ленин мемориали биноси (1967—70) мавжуд. В. И. Ульянов (Ленин) номига қўйилган (Симбирскда туғилган).