УЛЬВА

УЛЬВА (Ulva), денгиз салати — ульвадошлар оиласига мансуб сувўтлар туркуми. Танаси япроқсимон, яхлит икки қават ҳужайралардан тузилган. Уз. 30—150 см га яқин. 20 тури, асосан, субтропик ва мўътадил минтақаларда тарқалган. Япония ва б. баъзи мамлакатларда истеъмол қилинади.