УЛУСБЕГИ

УЛУСБЕГИ — улус ҳокими. 13 — 18-а. ларда Ўрта Осиёда У. ўз улусида оддий ҳукмдор номидан иш юргизган. Улусбеги лавозимига, одатда, хоннинг қариндош уруғлари тайинланган. Улусбеги олий ҳукмдорнинг ҳар хил топшириқларини бажарган, уруш пайтида сафарга хукмдор билан бирга отланган.