УЛУҒНОР КАНАЛИ

УЛУҒНОР КАНАЛИ — Андижон вилоятидаги Улуғнор — Балиқчи — Мазгил каналлар таркибига кирувчи йирик суғориш иншооти. Катта Фарғона каналининг Куйганёр сув олиш тўғонидан 3,3 км қуйидан сув олади. Уз. 44,7 км, бош қисмидаги сув сарфи 35 м3/ сек. Олтинкўл қишлоғи яқинида Асака ташлама канали билан кесишади. Каналнинг 11 км узунликдаги юқори қисмидан сув Асака ташламасига ташланади, бу сув қуйироқда тўсқич ёрдамида тўсилиб, тақсимлашростлагич иншооти орқали каналга қайта олинади. Улуғнор каналида яна 8 та йирик: 20км да Қўшкўпир, 35км да Урмонбек, 45км да умумий сув сарфи 8м3/сек бўлган шим. ва жан. тармоклар ва б. иншоотлар бор. Қўшкўпир иншоотидан Қорадарё ва Замбаркўл коллектори оралиғидаги ерларни суғориш учун Мазгил каналига, ундан эса Ўрмонбек тармоғига сув олинади. Улуғнор канали Қорадарёнинг чап соҳилида 40 минг га атрофидаги экинзорни суғориш имконига эга.